Фарғона вилояти Сўх туманида ҳайдовчи ЙПХ ходимига тан жароҳат етказган. Бу ҳақда вилоят ИИБ маълум қилди.
Маълум бўлишича, шу йилнинг 17 март куни туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари М.Ғ ва Т.И.лар ЙПХ инспектори Г.М. билан бирга Ровон МФЙ ҳудудида хизмат олиб бораётган вақтида ҳайдовчи Н.С бошқарувидаги "Нехиа-3" русумли автомашина ИИБ ходимлари томонидан тўхтатилганда, ҳайдовчи Н.С маст ҳолда профилактика инспекторлари Т.И ва M.Ғ.ни ҳақорат қилиб улардан бирига тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.






