Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Эски-Жўва” деҳқон бозоридаги нарх-наволар ўрганилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, бозорларда нархлар барқарорлигини сақлаш, маҳсулотлар қийматининг сунъий равишда оширилишига йўл қўймаслик борасида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Х.Болтаев, Шайхонтоҳур туман прокурори С.Мавлонов, Солиқ инспекцияси бошлиғи Х.Муллажанов, ИЖҚК Департамент бошлиғи Р.Ибрагимов ва ҳудудий масъуллар "Эски жува деҳқон бозори” АЖ ҳудудида ташкил этилаётган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нарҳларни назорат тартибида ўрганишди.

Ўрганиш натижасига кўра, бирламчи эҳтиёждаги озиқ-овқат маҳсулотлар нархлари асоссиз ошиб кетишининг олдини олиш, шунингдек, ўсимлик ёғи, гўшт нархи 50.000 сўм, шакар нархи 8.500 сўмдан сотилиши назоратга олиниб, мутасадди идораларига тегишли топшириқлар берилди.






