АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ёғаётган ёмғир қорга айланиши кутилмоқда

'Бугун Ўзбекистон бўйлаб ёғаётган ёмғир қорга айланиши кутилмоқда'ning rasmi

"Ўзгидромет" хабарига кўра,  бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик (ёмғир, баъзи жойларда қорга айланади) бўлиши кутилмоқда. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 2-7° илиқ бўлади. 

Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсад. Ҳарорат 2-4° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5° совуқ бўлади

    Бошқа янгиликлар