Бухоро вилоятидаги иқтидорли ўқувчи яқинда тенгдошлари учун халқаро олимпиадаларга тайёргарлик кўришга мўлжалланган қўлланма яратди. Ушбу қўлланма яқинда нашрдан чиқади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.
Диёрбек Ражабов Ғиждувон туманидаги 5-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 11-синфида таҳсил олади.
Халқаро фан олимпиадаларида математика фанидан бир неча бор мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган.






