А-373 “М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг "Қамчиқ" довонидан ўтган қисми 220-250 км.лар оралиғида вақти-вақти билан қор ёғмоқда.
Автомобиль йўллари қўмитасининг берган хабарига кўра, қор ёғиб турган пайтда "Қамчиқ" довонида транспорт воситаларининг бетўхтов, икки томонлама ҳаракатланишини таъминлаш учун "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК томонидан туну-кун йўлларни қордан тозалаш ишлари бажарилмоқда. Транспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.
Қор,туман. Йўлларда кўриниш 500 метрни, ҳаво ҳарорати -2 даража, шамол тезлиги 6-10 м/с, намлик 89 фоизни ташкил этмоқда.
"Қамчиқ" довони йўлидан юрадиган ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини тавсия қилинмоқда.






