Ўзбекистон ва Татаристон ўртасида инвестиция ва иқтисодий ҳамкорлик бўйича ўтказилган давра суҳбатида ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.Бу ҳақда Sputnik.uz хабар қилмоқда.
"Ту-214 самолётини ишлаб чиқаришни қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Лойиҳа, албатта, осон эмас. Бу ерда ўзаро ҳамкорликка (Ўзбекистон билан - Sputnik) ишонамиз", - деган Татаристон президенти ёрдамчиси Равиль Зарипов.
Таъкидланишича, гап самолётнинг айрим қисмларини биргаликда ишлаб чиқариш ҳақида кетмоқда.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Хуррам Тешабоевнинг сўзларига кўра, Тошкент механика заводида ишлаб чиқарилаётган бутловчи қисмлар базаси рўйхатини кенгайтириш бўйича келишувлар мавжуд.
Ғарб давлатлари авиация саноатига қарши санкциялар киритганидан кейин Россияда Ту-214 ўрта масофали йўловчи лайнерининг серияли ишлаб чиқарилишини қайта тиклаш бўйича режалар пайдо бўлди.






