АсосийJamiyat

Бугун республиканинг қатор ҳудудларида ёмғир ва қор ёғади

'Бугун республиканинг қатор ҳудудларида ёмғир ва қор ёғади'ning rasmi

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундуз куни республиканинг кўпчилик ҳудудларида ёмғир ва қор кўринишида ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 2-7° илиқ атрофида бўлади.

Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-4° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Қор кўчиши хавфи бор. Ҳарорат 0-5° совуқ бўлади.

 

    Бошқа янгиликлар