Кеча, 23 март куни Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) Оқсоқоллар кенгаши раиси Бинали Йилдирим ва Танзила Нарбаева ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида Туркий давлатлар ташкилоти олдида турган вазифаларини амалга оширишда парламент аъзоларининг ролини кучайтириш муҳимлиги ҳам эътибор қаратилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг ахборот хизмати хабар берди.
Сенат Раиси меҳмонларни қутлар экан, ТДТ ва Туркиянинг нуфузли делегациясининг мазкур тадбирда иштирок этиши Ўзбекистон билан кўп қиррали муносабатларни янада изчил ривожлантиришга ва ҳамкорликни чуқурлаштиришга хизмат қилишига ишонч билдирган.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Туркий давлатлар ташкилоти ўртасидаги кўп қиррали мунoсaбaтлaрнинг бугунги ҳoлaти вa истиқбoллaри муҳoкaмa этилган.
Бинали Йилдирим Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида мамлакатда сўнгги олти йил мобайнида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижаларини кўришдан бахтиёр эканлигини изҳор этгани айтилади.







