1

"Ўзгидромет" 9 та вилоятда кучли ёмғир ва сел-сув тошқини бўлиши ҳақида шошилинч ахборот берди

ЖАМИЯТ 24.03.2022, 14:35
"Ўзгидромет" 9 та вилоятда кучли ёмғир ва сел-сув тошқини бўлиши ҳақида шошилинч ахборот берди

Жорий йилнинг 26-27 март кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли , республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел бўлиши кутилмоқда. 

Жумладан:

Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Дебқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузар туманларида;

Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, , Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;

Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори-Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида;

Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избосган, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

"Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз" - дейилади хабарда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1