1

Ўзбекистонда 25-31 март кунлари қор кўчиш хавфи эълон қилинди

ЖАМИЯТ 24.03.2022, 15:28
Ўзбекистонда 25-31 март кунлари қор кўчиш хавфи эълон қилинди

"Ўзгидромет" хабарига кўра, 2022-йил 25-31 март кунлари кутилаётган вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, 

жумладан:

  • Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида;

 

  • Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;

 

  •  Самарқанд вилояти: Қўшработ, Нуробод, Самарқанд, Ургут, Булунғур туманларида;

 

  •    Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;

 

  •  Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ тумани ва Чотқол тизмасининг “Чимён” тоғларида;

 

  •   Наманган вилояти: Поп тумани ва Қамчиқ довони ҳудудида;

 

  • Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

 

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда мазкур йўналишда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўришлари сўралмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1