АсосийSport

Байдарка ва каноэчиларимиз Осиё чемпионатини муваффақиятли бошлашди

'Байдарка ва каноэчиларимиз Осиё чемпионатини муваффақиятли бошлашди'ning rasmi

Таиландда слалом баҳсларидан сўнг байдарка ва каноэ бўйича Осиё чемпионатига старт берилди. Қувонарлиси, спортчиларимиз куннинг биринчи ярмидаги дастурда 5 та олтин, 5 та кумуш ва 1 та бронза, жами 11 та медаль қўлга киритишди. Бу ҳақда olympic.uz хабар бермоқда.

Мусобақа ёшлар ва катталар ўртасида ўтказилмоқда. Буэнос-Айрес-2018 ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони Гулбаҳор Файзиева катталар тоифасида ҳам ўзининг нималарга қодир эканини яна бир карра кўрсатиб, қитъа биринчилигининг олтин медалига сазовор бўлди. Шунингдек, жамоамиз ғазнасига яна 4 та олтин медални ёшларимиз тақдим қилишди. Айни пайтгача медаль қўлга киритган спортчиларимиз:

Катталар, олтин медаль:
С-1: Гулбаҳор Файзиева

Кумуш медаль:
К-1: Шахриёр Маҳкамов
К-2: Шоҳруҳбек Азамов ва Самандар Ҳайдаров
К-4: Камила Малахова, Юлия Борзова, Екатирина Шубина, Арина Танатмишева

Бронза медаль:
С-1: Нурислом Тўхтасин ўғли

Ёшлар, олтин медаль:
К-1: Акмал Мирзаев
К-1: Ксения Ивлиева
С-1: Муҳаммадали Мирисманов
С-2: Камолиддин Раҳматуллаев ва Азимжон Сотиболдиев

Кумуш медаль:
С-1: Шоҳсанам Шерзодова
К-4: Ибратбек Эргашев, Абдусалом Нормирзаев, Акмал Мирзаев ва Сергей Слепов

Маълумот учун, барча йўналишлар 1000 метр масофага ўтказилди. Ёшлар тоифаси 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида ташкил этилди.

    Бошқа янгиликлар