1

"Қамчиқ" довонида "Volvo" юк автомобили йўл четига чиқиб кетди

ЖАМИЯТ 24.03.2022, 17:48
"Қамчиқ" довонида "Volvo" юк автомобили йўл четига чиқиб кетди

️2022 йил 24 март куни соат 15:30 ларда "Қамчиқ" довонидан ўтувчи А-373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг 230-километрида ҳайдовчи, 1970 йилда туғилган М.Т. "Volvo" русумли юк автомобилни бошқариб кетаётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай йўл четига чиқиб кетган. Бу ҳада ЙҲХББ хабар бермоқда. 

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1