АсосийSiyosat

Ўзбекистон ва Италия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди

'Ўзбекистон ва Италия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди'ning rasmi

Бугун, 24 март куни Ўзбекистон Республикаси ва Италия Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг Матбуот хизмати маълум қилди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва Италия Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Луижи Ди Маё ўзаро табрик йўллади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўз мактубида ўтган йиллар давомида икки томонлама муносабатларнинг мустаҳкам пойдевори яратилгани, Европа Иттифоқи, БМТ институтлари ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасида яхши ҳамкорлик йўлга қўйилгани қайд этилган.

Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги анъанавий дўстона ва ўзаро манфаатли муносабатларни икки мамлакат халқлари фаровонлиги йўлида кенгайтириш ва мустаҳкамлашга ишонч билдирилди.

Италия Ташқи ишлар вазири Ўзбекистон билан Италия ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик мустаҳкам шерикликка айлангани, турли даража ва шакллардаги мунтазам мулоқотлар йўлга қўйилгани бунга яққол далолат эканини таъкидлади.

«Италия Европа ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар мустаҳкамланаётганини олқишлайди ва шу мақсадда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланишини қўллаб-қувватлайди», — дейилади Луижи Ди Маё мактубида.

    Бошқа янгиликлар