Хабарингиз бор, бугун, 24 март куни Таиландда байдарка ва каноеда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати бошланди. Спортчиларимиз беллашувнинг биринчи кунида тушга қадар 11 та медал жамғарган эли. Кечки дастурда ҳам ўзбекистонлик спортчилар муваффақиятли қатнашиб, яна 6та медални қўлга киритишди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Ёш каноечиларимиздан тузилган тўртлик экипаж ўз ёш тоифасида барча рақибларини ортда қолдириб, олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, жамоамиз ҳисобига яна 4та кумуш ва битта бронза медаллари ҳам қўшиб қўйилди.
Бугун кечки дастурларда шоҳсупага кўтарилган спортчиларимиз:
Олтин медал
Самандар Набиев, Муҳаммадали Мирисманов, Азимжон Сотиболдиев, Камолиддин Раҳматуллаев,
Кумуш медал
Нурислом Тўҳтасин ўғли, Элёржон Мамадалиев, Артур Гулиев, Владлен Денисов,
Екатерина Шубина,
Шоҳруҳбек Азамов, Вилям Ибрагимов, Самандар Ҳайдаров, Шаҳриёр Маҳкамов,
Ксения Ивлиева, Дилшода Абдураҳмонова,
Бронза медал
Владлен Денисов, Герасим Кочнев.
Маълумот учун: куннинг биринчи ярмида спортчиларимиз 5та олтин, 5та кумуш ва 1та бронза медалини қўлга киритишган эди. Шу тариқа, бугун жамғарилган медалларнинг умумий сони 17тани (6та олтин, 9 та кумуш ва 2 та бронза) ташкил этди.






