1

Наманганда туман ҳокими Украинадан қайтган фуқаролар билан учрашди

ЖАМИЯТ 25.03.2022, 11:00
Наманганда туман ҳокими Украинадан қайтган фуқаролар билан учрашди

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон тумани ҳокимлигида Украинадан қайтган фуқаролар иштирокида учрашув ўтказилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Туман ҳокими А.Нажмиддинов, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вилоят филиали раҳбари М.Апақов иштирок этган учрашувда хориждан қайтиб келган фуқаролар бандлигини таъминлаш, уларни ижтимоий муҳофаза қилиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлганлар учун яратилган шароитлар ҳақида маълумот берилди.

Ўз навбатида фуқаролар турли масалалар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига туман ҳокимидан жавоб олди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1