1

Тошкентда қатор автобуслар ҳаракатининг жадваллари ва йўналиши ўзгартирилди

ЖАМИЯТ 25.03.2022, 12:27
Тошкентда қатор автобуслар ҳаракатининг жадваллари ва йўналиши ўзгартирилди

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизматининг хабарига кўра, пойтахтда "Буюк Ипак Йўли" метро бекатидан вақтинчалик йўналишлар ҳаракати тажриба тариқасида ташкил этилди. Шунингдек, йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш мақсадида айрим автобуслар ҳаракатининг жадваллари ва йўналиши ўзгартирилди.

Унга кўра, 2022 йил 18 мартдан бошлаб:

- "12-Автобус саройи" филиалига бириктирилган 48-сонли "Новатор ИЧБ - Ал Хоразмий мавзеси" автобус йўналишининг ҳаракати Қипчоқ, Қўрғонтепа кўчалари орқали (Ёрқин Ҳаёт маҳалласига кириб чиқмаган ҳолда) икки томонлама  ташкил этилганлигини;

-"18-Автобус саройи" филиалига бириктирилган 114-сонли "Ибн Сино 2-мавзеси - Тўқимачилик комбинати"  автобус йўналишининг иш ва шанба кунидаги иш тартиби соат 5:30 дан 22:00 гача, якшанба кунидаги жадваллар сони 6 та, иш тартиби соат 6:00 дан 22 :00 гача этиб белгиланганлиги;

-"2-Автобус саройи" филиалига бириктирилган 14-сонли "Тошкент вокзали - ТТЗ бозори" ва 83-сонли "Юнусобод мавзеси 6-даҳа - Эксковатор заводи бекати" автобус йўналишларининг жадваллар сони:

- 14-сонли автобус йўналиши - Иш куни 10(+1) та, шанба куни 9(0) та, якшанба куни 9(0) та;

- 83-сонли автобус йўналиши - Иш куни 8(+1) та, шанба куни 7(+1) та, якшанба куни 6(+1) та этиб белгиланганлигини;

- "4-Автобус саройи"филиалига бириктирилган 8-сонли "Сергели 7-мавзеси - Чилонзор мавзеси 25-даҳа" автобус йўналишининг "Сергели 7-мавзеси" оҳирги бекати "Олчазор маҳалласи" бекатига ўзгартирилиб, йўналиш номи 8-сонли "Олчазор маҳалласи - Чилонзор мавзеси 25-даҳа" автобус йшналиши деб номланганлигини маълум қилади ташкилот. 

 

-

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1