1

Украинадан эвакуация қилиш ишларининг иккинчи қисми бошланди

ЖАМИЯТ 25.03.2022, 14:43
Украинадан эвакуация қилиш ишларининг иккинчи қисми бошланди

Эвакуация бошланган кундан то ҳозирга қадар 27 та авиарейс ёрдамида жами 6030 нафар фуқаро ватанга қайтарилди.
Украинадан яна 146 нафар ўзбекистонлик, шу жумладан, 42 нафар аёл, 12 нафар вояга етгаман бола ва 2 нафар чақалоқ Польша орқали олиб келинди.

23 март куни Украинадан Польшанинг Катовице аэропорти орқали 146 нафар Ўзбекистон фуқароси олиб келинди. Бу ҳақда zamon.uz ТИВ расмий вакили Юсуп Кабулжановга таяниб хабар берди.

Эвакуация қилинганлар орасида 42 нафар аёл, 12 нафар вояга етгаман шахс ва 2 нафар чақалоқ бўлган.Таъкидланишича, 28 февралдан 24 мартга қадар 27 та авиарейс ташкиллаштирилди ҳамда ҳарбий ҳаракатлар кечаётган ҳудудлардан 6030 нафар ватандошимиз қайтарилди.

Ўзбекистоннинг Украинадаги (вақтинча Львов шаҳрида жойлашган) ҳамда Польшадаги элчихоналари биргаликда ватандошлар билан доимий алоқада бўлиб, уларни эвакуация қилиш ишларини мувофиқлаштирмоқда.

"Бошқа давлатлар орасида Ўзбекистон Украинадан ўз фуқароларини биринчи бўлиб эвакуация қилди", — деганди Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси Баҳром Бобоев.

Маълумот учун: Ўзбекистон фуқароларини Польша орқали Украинадан эвакуация қилиш жараёни ниҳоясига етганини маълум қилганди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1