1

Савдо-саноат палатасига янги раис сайланди

ЖАМИЯТ 25.03.2022, 15:28
Савдо-саноат палатасига янги  раис сайланди

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг навбатдан ташқари Қурултойи бўлиб ўтди. Бу ҳақда палатанинг Матбуот хизмати хабар берди. 

Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Савдо-саноат палатаси раиси лавозимига тақдим қилинган Ваҳабов Даврон Абдужалалович номзоди делегатлар томонидан ушбу лавозимга сайланди.

Маълумот ўрнида: Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги "Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунининг 19-моддасида “Палата раиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига кўра Палата Қурултойи делегатлари томонидан лавозимга сайланади” деб белгилаб қўйилган.

Қурултой ишида республиканинг барча ҳудудларидан сайланган 298 нафар делегатлардан 285 нафари иштирок этган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1