АсосийJamiyat

Тошкент ва Олмаота ўртасида йўловчи поезд қатнови йўлга қўйилади

'Тошкент ва Олмаота ўртасида йўловчи поезд қатнови йўлга қўйилади'ning rasmi

"Ўзбекистон темир йўллари" ва "Қазақстан темир жолы" компаниялари Тошкент ва Олмаота шаҳарлари ўртасида йўловчи поезд ҳаракатини ташкил этишга келишди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати хабар қилди.

2 майдан бошлаб ҳафтада уч маротаба Олмаота-2 — Тошкент — Олмаота-2 йўналишида ½-сонли поезд қатнови йўлга қўйилади. Ушбу поезд «Тошкент-Марказий» вокзалидан ҳар сешанба, пайшанба ва якшанба кунлари жадвал асосида Қозоғистонга жўнаб кетади. Ўзбекистон томонга эса «Олма-ота-2» темир йўл вокзалидан ҳар душанба, чоршанба ва шанба кунлари қатнайди.

Таъкидланишича, бошқа қўшни давлатлар билан темир йўл йўналишларининг қайта тикланиши томонларнинг келишувига асосан босқичма-босқич очилиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар