АсосийЖАМИЯТ

Юнусободдаги мостда 5 та машина ўртасида ЙТҲ содир бўлди

Ҳолат юзасидан ЙҲХББ қуйидагиларни маълум қилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, 202...

'Юнусободдаги мостда 5 та машина ўртасида ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

Ҳолат юзасидан ЙҲХББ қуйидагиларни маълум қилмоқда. 

Дастлабки маълумотларга кўра, 2022 йил 25 март куни соат 16:15 ларда, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Аҳмад Дониш кўчасида, автомобиль кўприги устида, оралиқ масофани сақламаслик оқибатида ҳайдовчилар:

1)  1995 йилда туғилган А.Э. бошқарувидаги "Nexia-2" русумли;

2) 1970 йилда туғилган А.И. бошқарувидаги "Captiva" русумли;

3)  1998 йилда туғилган И.Р. бошқарувидаги "Ваз-11184" русумли;

4) 1958 йилда туғилган О.И. бошқарувидаги "Nexia-3" русумли;

5) 1990 йилда туғилган А.К. бошқарувидаги "Spark" русумли автомобиллар олдинма-кетин тўқнашган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Ушбу ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар