Бугун, 25 март куни “Тошкент” аеропортининг маҳаллий авиайўналишлар терминалига Uzbekistan Airways томонидан харид қилинган учинчи А321 ҳаво кемаси олиб келинди. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, авиакомпания бир хил русумдаги олдинги иккита ҳаво кемасини 2022 йилнинг 14 февраль ва 7 март кунлари қабул қилиб олган эди.






