1

Шифокорлар учун “Аёл қалби” фильмининг намойиши ташкил этилади

МАДАНИЯТ 25.03.2022, 18:58
Шифокорлар учун “Аёл қалби” фильмининг намойиши ташкил этилади

Эртага Киночилар уйида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган режиссёр Жамила Пўлатованинг “Аёл қалби” бадиий фильмининг соғлиқни сақлаш ходимлари учун катта намойиши ўтказилади.  

Яқинда Давлат раҳбарининг шифокорлар билан учрашувида ушбу серзаҳмат касб соҳиблари ҳақида  фильмлар яратиш ва уларни халқимизга намойиш этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Сўнги йилларда Кинематография агентлиги буюртмаси билан шифокорлар ҳаёти ва фаолияти акс этган 10 дан ортиқ бадиий ва ҳужжатли фильм яратилди. "Аёл қалби" ҳам ушбу соҳа вакиллари ҳақида бўлиб, унда касбига содиқ шифокор аёл тақдири хақида ҳикоя қилади.  

Сценарий муаллифлари Жамилахон Пўлатова ва Зулфия Йўлдошева, постановкачи режиссёр Жамилахон Пўлатова, операторлар Дилмурод Турдибоев, Диёр Исматов, постановкачи рассом Эркин Хушматов, композиторлар Шуҳрат Зокиров, Сардор Эргашев, картина директори Музаффар Саъдуллаев.

Ролларда: Раъно Шодиева, Дилдора Умарова, Улуғбек Юнусов, Гулчеҳра Жамилова, Улуғбек Рустамов, Зуҳра Ашурова, Раъно Ярашева ва бошқалар.

Фильм намойиши соат 15.00да бошланади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1