АсосийJamiyat

“Андижон турмаси”даги маҳбуслардан бири вафот этди

'“Андижон турмаси”даги маҳбуслардан бири вафот этди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда “Андижон турмасида нима ишлар бўлди” сарлавҳали хабар тарқалган эди. Ҳолат юзасидан ИИВ Матбуот котиби Шохрух Ғиёсов маълумот берди.

Унга кўра, 21 март куни соат тахминан 15:00ларда ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД 3-сон тергов ҳибсхонасида маҳбус М.С. камерада бирга сақланаётган маҳбус У.Ж. билан ўзаро жанжал оқибатида бир-бирларига тан жароҳатини етказган.

Натижада, маҳбус М.С. олинган жароҳатлар оқибатида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган, маҳбус У.Ж. муассасага қарашли касалхонада даволанмоқда.

Ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Вилоят прокуратураси ҳолат хусусда ўрганишлар натижасида аниқланган маълумотларни очиқлади.

Аниқланишича, 21 март куни Андижондаги 3-сон тергов хибсхонасида сақланаётган 31 ёшли маҳкум вафот этган.

Марҳумда аниқланган тан жароҳатларининг хусусиятларидан келиб чиқиб, унинг ўлими сабабларини фош этиш мақсадида Андижон шаҳар прокуратураси томонидан шу куни жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар