Украинада бошланган уруш оқибатида мамлакатни тарк этган сони 3 миллион 725 минг 806 нафарга етди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги бошқармаси Украинадаги миграция инқирози атрофидаги вазият бўйича турли манбалардан олинган маълумотларга таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, тарк этганларнинг кўп қисми Польшага йўл олган. Бу кўрсаткич 2 206 119 нафарни ташкил қилган. Руминия - 572 754, Молдова - 376 748 Венгрия - 336 701, Россия - 271 254, Словакия - 263 959, Беларуссия - 6 341 нафарга етган.





