Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду Туркия (3:1) устидан қозонилган ғалабадан сўнг, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Асосий мақсадимиз — Жаҳон чемпионатига чиқиш. Бу мақсад йўлида катта қадамни ташладик. Аммо ҳали ҳеч нарса ютмадик. Асосий вазифани бажарганимиз йўқ. Олға, Португалия. Мақсад — Қатар-2022", — дея фикр қолдирган Роналду ижтимоий тармоғида.
Маълумот учун, Португалия терма жамоаси 29 март куни Шимолий Македонияга қарши учрашувда ЖЧ йўлланмаси учун курашади. Ғолиб Қатарга йўлланма берувчи чипталардан бирини қўлга киритади.






