1

Оҳангаронда ИИБ ходимлари ҳайвонларни шафқатсизларча отиб ўлдираётгани айтилмоқда (видео)

ЖАМИЯТ 26.03.2022, 07:57
Оҳангаронда ИИБ ходимлари ҳайвонларни шафқатсизларча отиб ўлдираётгани айтилмоқда (видео)

Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг "Кушербаевга мурожаат" Телеграм каналида Тошкент вилояти Оҳангарон туманида ички ишлар бўлими ходимлари ҳайвонларни шафқатсизларча ўлдираётгани ҳақида видеолавҳа тарқалди. 

Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ муносабат билдирди.

Хабарга кўра, мазкур ҳолат Тошкент вилояти ИИББ назоратига олинди. Ўрганиш олиб борилмоқда. Ҳолатга ойдинлик киритилиб, тўлиқ ахборот берилади.

Ички ишлар вазирлигининг Матбуот котиби Шохрух Ғиёсов ҳам ушбу ҳолат тўғрисида маълумот берди.

"Телеграм каналларда Тошкент вилояти, Оҳангарон туманида итларни туман Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлими вакиллари томонидан шафқатсизларча олиб кетилаётганлиги тўғрисидаги хабарлар юзасидан ҳозирда ўрганиш олиб борилмоқда.  

Ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиб, жамоатчиликка эълон қилинади", дейилади хабарда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1