1

Ўзбекистонда автокредитлар фоизи ошди

ЖАМИЯТ 26.03.2022, 09:51
Ўзбекистонда автокредитлар фоизи ошди

Ўзбекистоннинг қатор тижорат банкларида автокредитлар бўйича таклиф қилинаётган фоиз ставкаси кўтарилди, дея хабар қилмоқда «Сберкасса»га асосланиб Gazetchi.uz нашри.

Келтирилишича, айни вақтга келиб мамлакатнинг бир нечта банкида автокредитлар қимматлашганини кўриш мумкин. Хусусан:

Савдогарбанк автокредитлари 27 фоиздан таклиф қилинмоқда.

Халқ банкида автокредит вақтинчалик тўхтатилган бўлса-да, унинг йиллик фоиз ставкаси 26.99 % этиб белгиланди.

Қишлоққурилишбанкда ҳам шу аҳвол. Автокредит йиллик 28 фоиз ставкада таклиф этилмоқда.

Капиталбанкда ҳам юқоридагига ўхшаш вазият содир бўлган. Банкнинг янги машина ҳарид қилиш учун берадиган кредити ставкаси 26 фоизгача кўтарилган.

Микрокредитбанкда ҳам шундай ҳолат, яъни банк ҳозирда 27 % да автокредит таклиф қилмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1