1

Термизда чавандозлар мактаби очилди

ЖАМИЯТ 26.03.2022, 11:20
Термизда чавандозлар мактаби очилди

Сурхондарё вилоятиТермиз туманида жойлашган Миллий гвардия ҳузуридаги Қорабайир отлари маҳорат мактаби ҳудудида чавандозлар мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Халқаро улоқ-кўпкари турнири иштирокчилари, Миллия гвардия мутасаддилари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар ва ёшлар қатнашган тадбирда кейинги йилларда мамлакатимизда йилқичиликни ривожлантириб, йигит-қизларни от спорти билан шуғулланишга кенг жалб этиш давлатимиз белгилаб олган вазифаларнинг муҳим йўналишларидан бирига айлангани таъкидланди. 

Термиз туманидаги Қорабайир отлари маҳорат мактабида 23 та қорабайир зотли бия, 8 та айғир от ва 8 та қулун парваришланмоқда. Отларнинг яна 10 бошга кўпайиши кутилаяпти. Маҳорат мактабининг ҳудудларда ташкил этилган 14 та секция машғулотларида 300 га яқин ўсмирлар ва ёшлар иштирок этаётир. Чавандозлар мактабининг барпо этилгани воҳада от спортини янада ривожлантириб, келажакда миллий от спорти ўйинларимизни жаҳонга кенг тараннум этишга хизмат қилади.

Тадбир иштирокчилари мактабда бўлажак чавандозлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1