25 март Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб 110 675 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 6 427 нафарни,
- 2-босқич эмланганлар 17 974 нафарни,
- 3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 86 274 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатимизда жами 47 916 906 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 19 819 746 нафарни,
- 2-босқичда эмланганлар 15 851 404 нафарни,
- 3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 12 245 756 нафарни ташкил қилди.
Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Андижон вилояти (11 611 доза),
- Қашқадарё вилояти (11 399 доза),
- Тошкент вилояти (11 016 доза) банд қилди.
- Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 92,4 фоизга, тўлиқ вакцина курсини олганлар эса 74,3 фоизга етган.