1

Германияга амалиёт ўташга кимлар бориши аниқланди

ЖАМИЯТ 26.03.2022, 14:07
Германияга амалиёт ўташга кимлар бориши аниқланди

Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги “Янги Ўзбекистон” университети ҳамда TUM International ташкилоти ўртасида “Янги Ўзбекистон” университети талабаларининг Германияда қисқа муддатли амалиётини ташкил этиш бўйича ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилган.  

Ушбу амалиётга талабаларнинг боришини саралаш мақсадида 2 босқичли саралаш босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент таълим муассасалари агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Биринчи босқич жорий йилнинг 10-15-март кунлари “Янги Ўзбекистон” университети томонидан талабалар учун саралашнинг 1-босқичи бўлиб ўтди. Унда талабалар гуруҳлар кесимида ўзларининг стартап лойиҳалари билан иштирок қатнашишди. Университет профессор-ўқитувчиларидан иборат ҳакамлар ҳайъати аъзолари тақдимот ишини баҳолашда тақдимотнинг ғояси, сифати, презентация иши, оригиналлик, талабалар нутқининг равонлиги каби мезонлар асосида кўриб чиқилди. Саралашда иштирок этган 20 та жамоа орасидан 5 таси якуний босқичга йўл олишди.  

Саралашнинг якуний босқичи 25-март куни бўлиб ўтди. Иштирокчи жамоалар белгиланган муддат давомида ўз лойиҳаларини тақдим этишди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан тақдимот натижалари шу куни эълон қилинди ва ғолиб иштирокчилар сертификат билан тақдирланишди.  

Якуний босқичда энг яхши лойиҳа тақдим этган ва барча мезонлардан энг юқори баллни қўлга киритган 2 та жамоа ғолиб бўлди.

“Next generation batteries” лойиҳаси билан 1-ўрин Дуйсенбаев Нурсултан,  

Акҳмаджон Раҳмонов, Иродаҳон Икромҳонова, Элмурод Эркинов, Муҳиддин Абдуазимов эгаллашди. 

2-ўринни “Vertical farming” лойиҳаси билан Бобуржон Атаҳанов, Камолиддин Сайфуллаев, Азат Тайбеков, Аброрбек Бутаев, Бобошер Мусурмоновлар қўлга киритишди. Ғолибликни қўлга киритган ушбу жамоа аъзолари апрель ойида Германиянинг Мюнхен шаҳридаги корхоналарда 1 ҳафталик амалиёт ўташ имконини қўлга киритишди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1