Ўзбекистон ва Қозоғистон эмланганлик тўғрисидаги сертификатлари ўзаро тан олинди.
Маълум қилинишича, эндиликда икки мамлакат чегараларидан ўтиш вақтида Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқаролари ўз давлатларида эмланганлик тўғрисидаги сертификатга эга бўлса, ПЗР-тестининг манфий натижасини тақдим этишлари шарт эмас.
Барча сертификатлар QR-кодига эга бўлиши керак.