АсосийЖИНОЯТ

Тўрткўл тумани ва Бухоро шаҳрида ер сотмоқчи бўлган фуқаро ва собиқ мутахассис ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тўрткўл тумани бўлими томонидан ДХХ ва ИИВ била...

'Тўрткўл тумани ва Бухоро шаҳрида ер сотмоқчи бўлган фуқаро ва собиқ мутахассис ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тўрткўл тумани бўлими томонидан ДХХ ва ИИВ билан  тезкор тадбир ўтказилди. 

Унда, фуқаро Ш.А. бошқа бир фуқаро Ф.нинг ишончига кириб, туман ҳудудидан 10 сотих ер майдонини ажратиб берилишини ижобий ҳал қилиб беришни 10 000 АҚШ долларига келишиб, шундан 9 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Давлат кадастрлари палатасининг Бухоро вилоят бошқармаси собиқ мутахассиси С.К. фуқаро Н.нинг ишончига кириб, ўз хизмат фаолияти давомида Бухоро шаҳар ҳокимлиги захирасидан 1 сотих ер майдонини расмийлаштириб бериш эвазига 2 000 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланиб, тадбир жараёнида 100 АҚШ долларини қайтарган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар