АсосийSport

Велоспорт. Ўзбекистон халқаро мусобақада умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади

'Велоспорт. Ўзбекистон халқаро мусобақада умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади'ning rasmi

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида пара велоспорт бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Қувонарлиси, ушбу мусобақада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоасининг барча 10 нафар аъзоси якунда ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олишди. Натижада мамлакатимиз спорт делегацияси умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Қуйида Осиё чемпионатида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз билан танишинг:

Олтин медал:

Азизахон Қосимова (C4),

Авазхон Палвонов (C3),

Ғолиббек Мирзаёров (C2),

Азиз Атаходжаев (Т1),

Баходир Одинаев (Т2),

Одина Ҳамдамова (Т2),

Кумуш медал:

Аброр Артиқов (C2),

Азимбек Абдуллаев (C5),

Саиджаббор Дадахонов (Т1),

Бронза медал:

Бунёд Ҳайитмаҳаммадов (C2).

    Бошқа янгиликлар