Украинада бошланган уруш оқибатида 1081 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди. Бу ҳақда БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари маълум қилди.
Қайд этилишича, ташкилот 24 февралдан 25 мартгача бўлган даврни ҳисоб-китоб қилган. Ҳалок бўлганларнинг 219 нафари эркак, 165 нафари аёллар, 15та қиз, 30та ёш бола.
Шунингдек, 604 нафар катталар ва 48 наар боланинг жинси аниқланмаган.
Украинадаги уруш вақтида 1707 тинч аҳоли жабр кўрди.





