АсосийJamiyat

Сирдарёда ФВВга ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ДХХ томонидан қўлга олинди

'Сирдарёда ФВВга ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ДХХ томонидан қўлга олинди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизмати Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди

Маълум бўлишича, тадбир давомида, "Ё.О.О." МЧЖ раҳбари Ҳ.А. фирибгарлик яъни ишончни суистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, пора беришга далолат қилиб, фуқаро Б.Р.ни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига ўзининг Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида ишловчи танишлари орқали ишга киритиб қўйиш эвазига 800 АҚШ доллари талаб қилиб, ундан кимёвий ишлов берилган 800 АҚШ долларини Гулистон шаҳар, Ўзбекистон шоҳ кўчасида жойлашган ресторанда олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. 

Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар