Якшанба куни Япония шимолида 5,1 магнитудали зилзила содир бўлди. Мамлакат миллий метеорология департаменти маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Хоккайдо префектурасида бўлиб, манба 60 км чуқурликда бўлган. Бу ҳақда trend.az ТАССга таяниб хабар бермоқда.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ, цунами хавфи ҳам эълон қилинмаган.






