АсосийJamiyat

Салимбойга Людвиг Нобель мукофоти топширилди

'Салимбойга Людвиг Нобель мукофоти топширилди'ning rasmi

Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида Людвиг Нобель мукофотини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Ўзбекистон спорт курашлари ассоициацияси матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Ушбу маросимда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий, иқтисод фанлари номзоди, дунёнинг бир нечта нуфузли университетлари фахрий доктори, меценат Салим Абдувалиев ҳам иштирок этган. 

Таъкидланишича, Салим Абдувалиев 1888 йилда асос солинган, 2005 йилдан қайта йўлга қўйилган Людвиг Нобель премиясининг 2022 йилги мукофотига муносиб кўрилган. Бу мукофот лауреатларга инсоният олдидаги улкан ишлари, профессионализм, ўз соҳасида эришган ютуқлари учун тақдим этилади.

 

    Бошқа янгиликлар