АсосийDunyo

Путин ҳокимиятда қолмаслик керак – Жо Байден

'Путин ҳокимиятда қолмаслик керак –  Жо Байден'ning rasmi

АҚШ раҳбари Жо Байден Европага сафарини якунлар экан, Украинага бостириб кирган Владимир Путин “ҳокимиятда қола олмайди”, деб таъкидлади, дея хабар бермоқда "Америка овози".

Польша пойтахти Варшавада қилган нутқида Байден дунёнинг демократик жамиятларини Россияга қарши бирлашишга, агрессияга қарши тарихий курашга чорлади.

“Вазиятга реал кўз билан қараб, давомий курашга ҳозирланишимиз лозим”, - дейди АҚШ президенти.

Байденга кўра, Россия раҳбари “мутлақ ҳокимият ва назорат ўрнатишга бўлган иштиёқини қондириш учун” ҳарбий куч ва дезинформацияни қўлламоқда. Россияга халқаро санкциялар ёғилгани, иқтисодиёти барбод бўлаётганига Путиннинг ўзи айбдор, дейди у.

    Бошқа янгиликлар