АсосийЖАМИЯТ

Давлат божхона қўмитаси раҳбариятида муҳим тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарор ва фармойишлари билан Давлат божхона...

'Давлат божхона қўмитаси раҳбариятида муҳим тайинловлар амалга оширилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарор ва фармойишлари билан Давлат божхона қўмитаси Раҳбарияти ва бир қатор ҳудудий божхона бошқармалари раҳбариятида муҳим тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда қўмита Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Муталибджон Салиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Илхом Мухторов Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу кунгача у ушбу лавозимда вақтинча бажарувчи сифатида фаолият юритган.

Отабек Ибрагимов Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу кунгача у Президент Администрациясининг масъул ходими сифатида фаолият юритган.

Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари бўлиб хизмат қилиб келаётган Салиев Муталибджан Обиджонович Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғи бўлиб хизмат қилиб келаётган Хожиматов Олимжон Хамиджанович Тошкент вилояти божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди

Хоразм вилояти божхона бошқармаси бошлиғи вазифасида хизмат қилиб келаётган Казаков Илхомбек Базарбаевич Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида хизмат қилиб келаётган Клычев Максудбек Рахимберганович Хоразм вилояти божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

    Бошқа янгиликлар