Тошкент шаҳар ҳокимлиги шу йилги куз-қиш мавсумидаги ёғингарчиликлар сабаб юзага келган таъмирталаб йўллар ҳақида маълумот берди.
Ҳокимлик хабарида айтилишича, жорий йилда одатдагидан кўп ёғингарчилик кузатилгани боис, пойтахтдаги йўлларда жиддий носозликлар юзага келган, чуқурликлар сони кўпайган.
Вазият Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан назоратга олинган бўлиб, Шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси томонидан йўллардаги носозликлар хатловдан ўтказилган, таъмирлаш техникаси шай ҳолатга келтирилган.
Ёғингарчиликлар тугаб, қуруқ об-ҳаво кузатилиши билан шаҳримиздаги таъмирталаб кўчаларни соз ҳолатга келтириш бўйича режалаштирилган ишлар бошлаб юборилади. Бунинг учун зарур техника, маҳсулотлар ва иш кучлари етарли.






