АсосийJamiyat

Янги ой Ўзбекистонда қандай об-ҳаво билан бошланади?

'Янги ой Ўзбекистонда қандай об-ҳаво билан бошланади?'ning rasmi

"Ўзгидромет" 2022 йилнинг 29 мартдан 1 апрелга об-ҳаво башоратини маълум қилди.

Унга кўра, ушбу саналарда Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29 мартда баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 мартда кечаси 3° совуқ-2° илиқ, Устюртда  5-8° совуқгача, кундузи 5-10° илиқ; 30 мартда кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 12-17° илиқ; 31 март-1 апрелда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29 мартда баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучайиши мумкин.  Ҳарорат 29 мартда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 7-12° илиқ; 30 мартда  кечаси 0-5° илиқ, кундузи 13-18° илиқ; 31 мартда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 15-20° илиқ;  1 апрелда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 7-22° илиқ бўлади.

ТОШКEНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, 29 мартда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. 30 март-1 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29 мартда баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 мартда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 5-10° илиқ; 30 мартда  кечаси 0-5° илиқ, кундузи 12-17° илиқ; 31 мартда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 15-20° илиқ;  1 апрелда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 17-22° илиқ бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29 мартда баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 мартда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 11-16° илиқ; 30 мартда  кечаси 2-7° илиқ, кундузи 15-20° илиқ; 31 мартда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 17-22° илиқ илиқ;  1 апрелда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 20-25° илиқ бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, 29 мартда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. 30 март-1 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29 мартда баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 мартда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 8-13° илиқ; 30 мартда  кечаси 0-5° илиқ, кундузи 8-13° илиқ; 31 мартда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 13-18° илиқ;  1 апрелда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.

РEСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, 29 мартда баъзи жойларда қор ёғади. 30 март-1 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29 мартда баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 мартда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 0-5° илиқ; 30 мартда кечаси 2-7° совуқ, кундузи 5-10° илиқ; 31 мартда кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 8-13° илиқ; 1 апрелда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар