АсосийJamiyat

30 март куни Сергели туманининг баъзи маҳаллаларида вақтинча газ таъминоти тўхтатилади

'30 март куни Сергели туманининг баъзи маҳаллаларида вақтинча газ таъминоти тўхтатилади'ning rasmi

Тошкент шаҳар ҳокимлининг хабар беришича, Сергели туманидаги газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилганлиги сабабли, 30 март куни соат 9:00 дан 20:00 гача қатор маҳаллалардаги 3400 та ерлик ва 30 та кўп қаватли уйлардаги 400 та хонадон ва ушбу тумандаги қатор улгуржи истеъмолчилар учун газ таъминоти вақтинча тўхтатилади:

- “Қумариқ” МФЙ;

- "Обод" МФЙ;

- Якубова МФЙ;

- “Зиёкор” МФЙ;

- “Қўшқўрғон” МФЙ;

- Қурувчилар мавзеси;

- Қўйлиқ-6 мавзеси.

Зангиота туманидан Сергелига ўтган маҳаллалар:

- “Хонобод” МФЙ;

- “Қозоқ овул” МФЙ;

- “Истиқлол” МФЙ;

- Ким Пен Хва МФЙ;

- Беруний МФЙ;

- “Қумариқ” МФЙ.

 

 

    Бошқа янгиликлар