"Казстройсервис" компанияси томонидан ўтказилган танлов ва кетиш олди тайёрлов жараёнларидан муваффақиятли ўтган 69 нафар юртдошимиз Россия Федерациясининг Амур ўлкасидаги қурилиш объектида ишлаш учун жўнаб кетди.
Тошкент халқаро аэропортидаги кузатиш маросимида фуқаролар билан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. Уларга тарқатма материаллар берилди.






