Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент – Деҳли – Тошкент халқаро йўналиши бўйича қатновлар сони оширилаётгани ҳақида хабар берди.
Айни пайтда мазкур йўналишда авиақатновлар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари амалга оширилмоқда.
2022 йил 17 апрелдан бошлаб парвозлар якшанба кунлари, 4 майдан эса чоршанба кунлари ҳам бажарилади.
Авиачипталарни www.uzairways.com расмий сайтида, Uzbekistan Airways Sales филиалида ва авиакомпаниянинг агентларидан харид қилиш мумкин.






