АсосийSiyosat

Ўзбекистон-Малайзия кўп қиррали ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди

'Ўзбекистон-Малайзия кўп қиррали ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди'ning rasmi

Малайзияда ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов бугун, 28 март куни Малайзия парламенти Вакиллар палатаси Спикери Азҳар Харун билан музокаралар ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон-Малайзия кўп қиррали ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Парламентлараро мулоқотни фаоллаштириш, жумладан, тажриба алмашиш ва икки мамлакат қонун чиқарувчи ҳокимиятлари палаталари вакилларининг ташрифларини ташкил этиш орқали алоқаларни мустаҳкамлашдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги тасдиқланди.

Томонларнинг ислом динининг бой меросини ўрганиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш соҳасида Ўзбекистон ва Малайзия илмий марказлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёрлиги таъкидланди.

Туризм соҳасида, хусусан, «зиёрат-туризм» йўналишидаги ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Музокараларда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

    Бошқа янгиликлар