"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски фаолиятини "Барселона"да давом эттиришга тайёр. Бу ҳақда Sportitalia нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, польшалик футболчи "Барселона"га ўтишга рози бўлган ва ёзда келишувни амалга ошишига қарши эмас. Бундан ташқари, Левандовски маошини камайишига ҳам қарши эмас.
Маълумот учун, 33 ёшли Роберт Левандовскининг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган.






