АсосийDunyo

Ироқ Курдистонидан Туркия орқали Европага газ етказиб бермоқчи

'Ироқ Курдистонидан Туркия орқали Европага газ етказиб бермоқчи'ning rasmi

Ироқ Курдистони яқин келажакда Туркия ва Европага табиий газ экспорт қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда минтақавий ҳукумат раҳбари Масрур Барзаний маълум қилди

“Биз яқин келажакда Ироқнинг қолган қисмига, шунингдек, Туркия ва Европага газнинг аниқ экспортчисига айланамиз ҳамда уларга энергия хавфсизлиги эҳтиёжларини қондиришда ёрдам берамиз”, деб айтган Барзаний.

Ироқ Курдистони ҳамкорлар билан тузилган нефт ва газ шартномаларига содиқ қолади  ҳамда минтақадаги бошқа мамлакатларга ёрдам беришга тайёр.

“Ишончим комилки, Курдистон тез орада дунёнинг энергия эҳтиёжларини қондиришнинг муҳим манбаига айланади”. Агар Бағдоддаги ҳамкорларимиз биз билан ишлашга тайёр бўлса, энди Курдистонда Европадаги нефт танқислигининг ҳеч бўлмаганда бир қисмини тўлдириш имконияти бор”, — деди у.

    Бошқа янгиликлар