АсосийSiyosat

Мусулмон туризми стандартларини ишлаб чиқиш ва «зиёрат туризми» маҳсулотларини яратиш бўйича келишувга эришилди

'Мусулмон туризми стандартларини ишлаб чиқиш ва «зиёрат туризми» маҳсулотларини яратиш бўйича келишувга эришилди'ning rasmi

Ташриф билан Малайзияда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов бугун, 29 март куни Малайзия Туризм, санъат ва маданият вазири Ненси Шукри билан учрашди.

Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги билан Малайзия Туризм, санъат ва маданият вазирлиги ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.

Сайёҳлик маҳсулотлари ва хизматларини ўзаро оммалаштириш, меҳмонхона бизнеси ва туристик объектлар менежменти соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида икки мамлакат сайёҳлик компаниялари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Мусулмон туризми стандартларини ишлаб чиқиш ва «зиёрат туризми» маҳсулотларини яратиш бўйича тажриба алмашиш бўйича келишувга эришилди.

Музокараларда томонларнинг ЮНEСКО ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ўзаро муносабатларининг айрим масалалари ҳам муҳокама қилинди.

    Бошқа янгиликлар