АсосийSiyosat

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған рафиқаси билан Ўзбекистонга келди

'Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған рафиқаси билан Ўзбекистонга келди'ning rasmi

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистонга етиб келди. Унинг Истанбулдан йўлга чиққан самолёти Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди. Бу ҳақда Даракчи мухбири хабар берди.

Маълумот учун, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 29-30 март кунлари Ўзбекистонга расмий ташрифни амалга оширади. 

Президент Ражаб Тойиб Эрдўғанни ва рафиқаси Эмина Эрдўғанни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев турмуш ўртоғи – биринчи хоним Зироат Мирзиёева билан кутиб олди. 

Шунингдек, кутиб олиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олган Бекар ҳам қатнашди. 

Шунингдек, Туркия делегацияси таркибида Туркия Адлия вазири Бакир Бўздоғ,  Миллий мудофаа вазири Ҳулуси Акар, Меҳнат ва ижтимоий хавфсизлик вазири Ведат Билгин, Соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Кожа ва Савдо вазири Меҳмет Муш ва Президент Администрацияси Ахборот ва коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Фахриддин Алтун ҳамроҳлик қилмоқда. 

Ташриф доирасида Туркия-Ўзбекистон Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади. 

Кенгаш йиғилиши муносабати билан Туркия-Ўзбекистон муносабатларининг шартномавий заминига салмоқли ҳисса қўшадиган турли келишув ва англашув меморандумларининг имзоланиши ҳам кун тартибидан ўрин олган.

    Бошқа янгиликлар