АсосийБУ ҚИЗИҚ

Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 35 даражагача кўтарилади

Айрим ҳудудларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

'Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 35 даражагача кўтарилади'ning rasmi

Ўзгидромет маълумотига кўра, бугун республика ҳудудларида қисман беқарор об-ҳаво кузатилади. Куннинг айрим вақтларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Шамол 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши эҳтимол. Айрим ҳудудларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиб, айрим вақтларда кучли бўлиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Сел-сув тошқинлари юзага келиши хавфи бор.

Бугун кундузи ҳаво ҳарорати 30–35 даража атрофида бўлади. Тошкент шаҳрида кечга томон қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 33–35 даража бўлади.

    Бошқа янгиликлар